platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетидаги шароитлар билан танишди

Президент университетнинг талабаларга хизмат кўрсатиш марказида бўлди. Шунинг билан давлат раҳбари Қашқадарёга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. 

Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетидаги шароитлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетида ҳам бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Университетда 14 мингдан ортиқ талаба бакалавриат ва магистратура босқичларида, кундузги, сиртқи ва масофавий шаклларда таҳсил олмоқда. Бу ерда 579 нафар профессор-ўқитувчи меҳнат қилади.

Таълим дастурларини халқаро талабларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инглиз филологияси, математика, амалий математика ва физика йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтказилган. Россия ва Беларус олийгоҳлари билан 14 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилган.

Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетидаги шароитлар билан танишди

Тиллар факультетида минг ўринли замонавий медиа студия, шунингдек, хитой, немис, француз, инглиз ва рус тиллари марказлари ташкил этилган. Халқаро дастурлар доирасида синхрон таржимонлар тайёрланмоқда. Еттита лабораторияни бирлаштирган Халқаро лабораториялар марказида сунъий интеллект, машинали ўқитиш ва робототехника йўналишларида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ўтган йили муассасада кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Талабаларнинг яшаш шароитлари яхшиланди. Учта янги ётоқхона қурилиши натижасида 1 минг 300 дан ортиқ қўшимча ўрин яратилиб, талабалар турар жойига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланган. Университет ҳудудида 240 ўринли болалар боғчаси, кутубхона, ошхоналар, ёшлар маркази ва анжуманлар саройи фаолият юритмоқда. Олийгоҳ қошида “Лочин” футбол жамоаси ташкил этилиб, унинг машғулотлари учун замонавий майдон қурилган.

Шавкат Мирзиёев Қарши давлат университетидаги шароитлар билан танишди

Президентимиз университетнинг талабаларга хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди.

Шунинг билан давлатимиз раҳбари Қашқадарёга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid