platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ярим миллион аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади

Мазкур мажмуа  5 минг гектар майдонда қурилади, Қарши туманидаги канал бўйида эса 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуасининг қурилиши бошланади.

Ярим миллион аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади

Қашқадарё аҳолиси кўпайгани сари замонавий уй-жойларга талаб ҳам ортиб бормоқда.

Шу боис, Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади. Қарши туманидаги канал бўйида эса 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуасининг қурилиши бошланади.

​Нуфузли архитектура компаниялари жалб этилиб, икки ойда илғор шаҳарсозлик ечимларини қамраб олган бош режа ишлаб чиқилади. Уни тайёрлаш учун дастлаб 20 миллиард сўм ажратилади. Янги ҳудудларда кўп қаватли бинолар, савдо ва бизнес марказлари, уй-жойлар “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида қурилади.

​Вилоятда кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича ҳам “Қашқадарё тажрибаси” яратилади. Ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобиль ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid