platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қаршида 21 ёшли қиз жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди

Беморда бурун орқали эндоскопик усулда гипофиз бези ўсмасини олиб ташлаш амалиёти бажарилган. Операциядан бир неча кун ўтиб беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. 

Қаршида 21 ёшли қиз жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди

Қарши шаҳрида 21 ёшли қиз жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз ўтказилгани сабабли вафот этган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё ССБ баёнот берди.

​Аниқланишича, шу йилнинг 14 октябрь куни Қарши шаҳрида истиқомат қилган, 2005 йилда туғилган Л.М. “гипофиз аденомаси” ташхиси билан Қашқадарё вилоят кўп тармоқли шифохонасининг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

​Беморни бир неча йил давомида нафас олишнинг қийинлашиши, бўй ўсишида орқада қолиш, қўл ва оёқ бармоқларининг йўғонлашиши каби аломатлар безовта қилиб келган.

​Тегишли текширувлар давомида унинг гипофиз безида катта ўлчамдаги ўсма аниқланган. Қолаверса, гормонал таҳлиллар натижасида ўсиш гормони миқдори меъёрдан сезиларли даражада ортгани маълум бўлган.

​Шундан келиб чиқиб, 16 октябрь куни пойтахтдан келган малакали мутахассис иштирокида унда бурун орқали эндоскопик усулда гипофиз бези ўсмасини олиб ташлаш амалиёти бажарилган.

​Операциядан сўнг бемор шифокорлар назоратида бўлган. 19 октябрь куни ўтказилган текширув давомида унда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

​Бироқ 20 октябрь куни беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, унда артериал қон босимининг ошиши, ҳуш, нафас олиш ва юрак фаолиятининг бузилиши кузатилган. Олиб борилган интенсив даволаш муолажаларига қарамасдан 26 октябрь куни Л.М. вафот этган, дейилади хабарда.

​Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid