Наркология соҳасини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилади
Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти наркология муассасаси фаолияти билан танишди.


"У ерга соҳадаги аҳволни борича кўриш, ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик. Муносиб шароит ва малакали ёрдам билан бирга самимий эътибор ҳам беморга куч беради. Баъзан бир оғиз далда кишида ишонч ва умид уйғотади. Ҳеч ким ёрдам сўрашдан чўчимаслиги, дарди билан ёлғиз қолмаслиги керак", дейди Мирзиёева.

Айтилишича, касалликнинг олдини олиш, даволаш ва реабилитацияни қамраб олган, турли соҳа мутахассислари бир жамоа бўлиб ишлайдиган тизим яратишни мақсад қилинган.
Маҳаллий ва халқаро экспертлар билан биргаликда соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилади. Бунда инсон, унинг қадри ва соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиш эътибор марказида туради.





