platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонга 55 кгдан ошиқ наркотикни олиб кирмоқчи бўлган трансмиллий жиноий гуруҳ аниқланди

​Йирик наркосавдогарлар келгусида ушбу гиёҳвандлик воситаларини қўшни Республикада яшовчи раҳнамоларининг топшириғига асосан, у айтган шахсларга тақсимлаб ҳудудларга тарқатиши лозим бўлган.

Ўзбекистонга 55 кгдан ошиқ наркотикни олиб кирмоқчи бўлган трансмиллий жиноий гуруҳ аниқланди

ИИВ ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Натижада қўшни Республикадан Самарқанд вилоятига 55 кгдан ортиқ бўлган гашиш ва опий гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлган трансмиллий жиноий уюшма аъзолари қўлга олинди.

​Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудида жойлашган дала майдонига 2 нафар йирик наркокурьер “Lacceti” русумли автомашинасида келиб, белгиланган геолокацияда яшириб кетилган 41 кг 200 гр опий ҳамда 14 кг 550 гр гашиш гиёҳвандлик воситаларини олган вақтларида қўлга олинди. Ўтказилган тезкор суриштирув натижасида маълум бўлишича, бу шахслар бир йилдан буён гиёҳвандлик воситаларини республика ҳудуди бўйлаб тарқатиш билан шуғулланиб келишган.

​Йирик наркосавдогарлар келгусида ушбу гиёҳвандлик воситаларини қўшни Республикада яшовчи раҳнамоларининг топшириғига асосан, у айтган шахсларга тақсимлаб ҳудудларга тарқатиши лозим бўлган.

​Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 235 000 дозага тенг бўлган жами 55 кг 750 гр опий ва гашиш гиёҳвандлик воситалари аҳоли орасида тарқалишининг олди олинди.

​Мазкур ҳолат юзасидан йирик наркосавдогарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid