Қўшни давлатдан келган наркосавдогарлар қўлга олинди
Улар Тошкент вилоятида 2 кгдан ошиқ "опий" моддасини шартли харидорга 20 минг долларга сотган вақтларида ашёвий далилллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги наркотик модда савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Platina.uzга хабар берди.
Жумладан, 1972 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар қўшни давлат фуқароси соф оғирлиги 2 кг 18 гр бўлган “опий” моддасини айланма йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига олиб кирган. Сўнгра Тошкент вилоятида шартли харидорга 20 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далилллар билан ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





