platina.uz
Жамият

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди. 

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда олдиндан кузатувга олинган, 1994 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган фуқаро ушланиб, ундан хориждан юборилган сув насоси қурилмаси тегишли тартибда олиб қўйилди.

Ушбу қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига 968 гр “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур фуқаро ижарада яшовчи Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги хонадондан ҳам наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган 2 та электрон торози, “зип” пакетлар ҳамда скотчлар олинди.

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid