Салкам 3 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди
Улар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида йўқ қилинди.

Ноқонуний муомаладан олинган жами 2 тонна 963 кг наркотик моддалар ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Улар гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида йўқ қилинган.

Улар орасида:
- 78 кг 368 гр героин;
- 426 кг 351 гр опий;
- 646 кг 639 гр гашиш;
- 131 кг 370 гр АЛФА-PVP;
- 61 кг 954 гр Мефедрон;
- 69 кг 255 гр Прегабалин ва бошқа моддалар бор.


Эслатиб ўтамиз, 26 июн – Халқаро гиёҳвандлик ва наркотикларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш куни саналади.
