platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Афғонистондан олиб келинган салкам 50 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди

“Mercedes-Benz” юк машинаси “Айритом” чегара божхона постида чуқурлаштирилган тарзда текширувдан ўтказилди. Наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситалари фош бўлмаслиги учун уларни дастлаб полиэтилен пакетга солиб, сўнгра фолга қоғози билан, кейин эса скотч билан ўрашгани фош бўлган. 

Афғонистондан олиб келинган салкам 50 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси ҳарбий хизматчилари сайъ-ҳаракати билан катта миқдордаги наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Platina.uzʼга хабар берди.

Хусусан, Афғонистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган, Термиз туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли юк автомашинаси “Айритом” чегара божхона постида чуқурлаштирилган тарзда текширувдан ўтказилди.

Текширув жараёнида автомашина тиркамасининг пол қисми остига жами 98 дона ўрамда 39 кг 86 гр “гашиш” ва 9 кг 498 гр “опий” моддалари яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Таъкидлаш лозим, наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситалари фош бўлмаслиги учун уларни дастлаб полиэтилен пакетга солиб, сўнгра фолга қоғози билан, кейин эса скотч билан ўрашган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу наркотик моддаларнинг буюртмачиларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid