ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди
Унинг ўрнига мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Баҳодир Қурбонов тайинланди.
Сиёсат
23 ноябрь, 23:22
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Баҳодир Қурбонов тайинланди.
Азизов 2019 йил 11 февралдан шу лавозимда ишлаб келаётганди. У президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгашига ўтказилгани хабар қилинди.
Азизов 2009 йилдан 2017 йилга қадар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2017 йилда эса қисқа вақт ички ишлар вазири бўлган.
2017-2019 йилларда мудофаа вазири лавозимида ишлаган. 2019 йилда генерал-лейтенант унвони берилган.