Президент маслаҳатчилари лавозимларида ўзгаришлар бўлди
ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов маслаҳатчига ўринбосар этиб тайинланди.
Президентнинг фармони билан президентнинг бир қатор маслаҳатчилари лавозимларида ўзгаришлар бўлди.
Жумладан, Русланбек Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бунда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бирлаштирилган.
Шунингдек, ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бир нечта лавозим бирлаштирилиши муносабати билан қуйидагилар лавозимидан озод этилган:
- Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Сухроб Юсупов;
- Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов;
- Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Салиев.
Сухроб Юсупов Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Президент администрациясида шуъба мудири бўлиб ишлаган Адхам Турдиев Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.