Абдусалом Азизов ЎФА президенти сифатида ишини давом эттирмоқда
Бугун футбол ассоциациясида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Спорт
7 кун аввал, 16:53
Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йиллик ҳисоботи сарҳисоб қилиниб, энг яхшилар аниқланди ва улар тақдирланди.
- “Йилнинг энг яхши ҳаками” – Парижда ўтган олимпиаданинг 4 та учрашувида фаолият олиб борган, ОЧЛ финал учрашувида ишлаган Илгиз Танташев.
- “Йилнинг энг яхши аёл ҳаками” – Ўзбекистон кубоги финал учрашувини юқори савияда ўтказган рефери Гулшода Саидқулова.
- “Болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” – ЎФА биринчилиги мусобақалари икки карра ғолиби, ўсмирлар терма жамоасига 8 нафар футболчи етказиб берган "Пахтакор" академияси мураббийи Бобур Абдураҳмонов.
- “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – "Сўғдиёна" жамоаси дарвозабони Муҳаммадюсуф Собиров.
- “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” – футзал терма жаомаси бош мураббийи Нодир Элибоев.
- “Йилнинг энг яхши футзалчиси” – Ҳусниддин Нишонов.
- “Аёллар Олий лигаси тўпурари” – аёллар чемпионатида 41 та гол киритган, "Севинч" жамоаси футболчиси Людмила Карачик.
- “Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси” – "Севинч" клуби етакчи футболчиси Мафтуна Шоимова.
- “Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи” – "Севинч" жамоаси бош мураббийи Владислав Хан.
- “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси етакчиси Диёра Ҳабибуллаева.
- “Йилнинг энг яхши мураббийи” – Ўзбекистон У-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе.
- “Йилнинг энг яхши футболчиси” – Аббосбек Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Азизов 23 ноябрда ДХХ раиси лавозимидан кетиб, 4 декабрда президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланганди.