platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

2026 йилда экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга 49 мингдан зиёд интернет-ресурс аниқланди

​ДХХ раҳбари 2021–2026 йилларга мўлжалланган Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш доирасида идоралараро ва халқаро ҳамкорлик механизмлари такомиллаштирилганини таъкидлади. 

2026 йилда экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга 49 мингдан зиёд интернет-ресурс аниқланди

ДХХ раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотининг очилишида нутқ сўзлади.

​Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқандда Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлик мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

​Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов кириш сўзи билан очиб бериб, иштирокчилар эътиборини террорчилик ва экстремистик ташкилотлар ўз мафкурасини тарқатиш, тарафдорларни ёллаш, терактларни молиялаштириш, уларга тайёргарлик кўриш ҳамда амалга оширишда рақамли технологиялардан фаол фойдаланаётганига қаратди.

​"Биргина 2026 йилда экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга 49 мингдан зиёд интернет-ресурс аниқланган бўлиб, бу 2025 йилги кўрсаткичга (43 мингга яқин) нисбатан 14% кўпдир. Бундай тенденция радикал ғояларни тарғиб қилишда глобал тармоқдан фойдаланиш кўлами ортиб бораётганини яққол кўрсатади", — деди Хизмат раиси.

​ДХХ раҳбари 2021–2026 йилларга мўлжалланган Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш доирасида идоралараро ва халқаро ҳамкорлик механизмлари такомиллаштирилганини таъкидлади.

Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишларнинг натижалари халқаро рейтингларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, 2026 йилги Глобал терроризм индексида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллагани (минимал хавф тоифаси) ушбу иллатга қарши курашишда миллий ёндашувнинг самарадорлигини намоён этди.

​ДХХ раҳбари ўз нутқида рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш бўйича устувор йўналишларига тўхталди. Улар қаторидан рақамли муҳитда террорчилар фаолиятининг янги шакл ва усулларини аниқлаш, шунингдек, сунъий интеллектдан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг олдини олиш ўрин олган.

​Маъруза якунида ушбу Мулоқотни ўтказиш ғоят долзарб ва зарур экани қайд этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар хавфсизликка жорий таҳдид ва хавф-хатарларни муҳокама қилади ҳамда халқаро ва минтақавий даражада ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ягона чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid