ДХХ кубоги финал босқичига старт берилмоқда
Ўйинлар 18–23 август кунлари "Бунёдкор" футбол академияси майдонларида бўлиб ўтади.

ДХХ кубоги финал босқичи бошланмоқда.
Энг сара жамоалар ДХХ кубогини қўлга киритиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.
Жорий йил республика ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари қизғин паллага кирмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан сараланган жамоалар финал босқичида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.

Республика босқичи ўйинларига жорий йилнинг 18–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 да старт берилади.
Мусобақанинг финал учрашуви 23 август куни соат 18:00да “Жар” стадионида бўлиб ўтади.