Спорт вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Ном қўнимсизлиги бўйича бошқа вазирликлар билан “беллашадиган”, раҳбари соҳага бегона спорт тизимини кимлар бошқаради?

Жамият
14 июнь, 20:03
Спорт вазирлиги раҳбариятини танийсизми?
Фотоколлаж: Platina.uz

Ушбу вазирлик аввалига (1994 йилда) Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси сифатида ташкил этилган. 2001 йилда Маданият вазирлиги билан бирлаштирилган. 2017 йилда жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган. 2018 йил 5 март куни давлат қўмитасидан вазирликка айлантирилган. 2022 йил 18 февралда Туризм ва спорт вазирлиги негизида Спортни ривожлантириш вазирлиги бўлиб ташкил этилган. 

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабр куни мамлакатдаги вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилишини маълум қилганда вазирлик Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига айлантирилган (2022 йил 30 декабр), Ёшлар ишлари агентлиги мазкур вазирликка бириктирилган. Орадан қарийб икки йил ўтиб, (2024 йил 20 январда) эса Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги тузилган. Унга Адҳам Икромов вазир этиб тайинланган.

Вазир Икрамов Адхам Илхамович 1968 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида геолог оиласида туғилган. 1985-1992 йилларда С.М.Киров номидаги Ҳарбий тиббиёт академиясида (Ленинград) ва Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтида таҳсил олиб, уни имтиёзли диплом билан тугатган. Мутахассислиги – жарроҳлик, радиология. Унвони – тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Меҳнат фаолияти

  • 1992-1994 – Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти клиник ординатори;
  • 1994-1998 – Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази лапароскопия бўлими жарроҳ-шифокори;
  • 1998-2004 – Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази компютер томография бўлими мудири;
  • 2004-2007 – Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази директори ўринбосари;
  • 2007-2009 – Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 2009-2012 –Соғлиқни сақлаш вазири;
  • 2012-2015 – Бош вазир ўринбосари – Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари;
  • 2015-2016 – Бош вазир ўринбосари – Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбари;
  • 2016-2017 – Бош вазир ўринбосари – Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари – Соғлиқни сақлаш вазири;
  • 2017 йил – Бош вазир ўринбосари – Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари;
  • 2017 йил – Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Давлат бошқаруви академияси ректори;
  • 2017-2022 – Савдо-саноат палатаси раиси;
  • 2022-2023 –Спортни ривожлантириш вазири;
  • 2023-2024 – Ёшлар сиёсати ва спорт вазири;
  • 2024 йилнинг январ ойидан Спорт вазири.

Давлат мукофотлари

  • 2011 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени;
  • 2018 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени.

Қизиқ маълумот

Жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Автомобилсиз кун” тадбирида Адҳам Икромов ҳам фаол иштирок этган. Унинг светофорсиз пиёдалар йўлакчасида автомобилларнинг йўл беришини кутиб тургани кўринган видеоси тарқалган. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, Адҳам Икромов ўша куни 93-автобус хизматидан фойдаланиб, ишга етиб олган. 

Ўринбосар Махмудов Шахрилло Шарипович 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган. 2024 йилнинг январ ойидан бери Спорт вазири ўринбосари. У турли йилларда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “1-даражали Соғлом авлод учун” орденлари билан тақдирланган.

Ўринбосар Исмаилов Мурад Валижонович 1982 йил 10 октябрда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Бакалавр ва магистр дипломларини Тошкент молия институтидан олган. У 2022 йилдан буён Спорт вазири ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Вазир маслаҳатчиси Каримов Авазжон Қудратиллаевич 1983 йилнинг 19 майида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини (бакалвр, магистр) тамомлаган. 2022 йилдан спорт йўналиши бўйича вазир маслаҳатчиси бўлиб иш бошлаган.

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари лавозими анча вақтдан бери бўшлигича қолмоқда. Бу эса тизимда шаффофлик ва ахборот олиш тўғри йўлга қўйилмаганини билдиради.

Одинахон Деҳқонова тайёрлади.


Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги


Олий таълим вазирлиги


Рақамли технологиялар вазирлиги


Экология вазирлиги


Адлия вазирлиги


Бош прокуратура


Ташқи ишлар вазирлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Энергетика вазирлиги


Маданият вазирлиги


Ички ишлар вазирлиги


Сув хўжалиги вазирлиги


Мудофаа вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+