Авазжон Каримов Спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди
У тайинловгача вазир маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Каримов Авазжон Қудратиллаевич Спорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Тайинловга қадар Авазжон Каримов Спорт вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Авазжон Каримов 1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2016 йилда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган.
Фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон карате миллий федерациясида бошлаган ва қишки ва комплекс техник спорт турлари ҳамда от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаблари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олимпиада захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ишлаган.
2020 йил 12 октябрда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланган, кейинчалик Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.