platina.uz

Наманган вилояти ҳокимлиги

Непотизм ва коррупцияли ҳокимиятни кимлар бошқаряпти?

Жамият
26 август, 20:02

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 1976 йилда Наманганда туғилган. 1998 йил Наманган муҳандислик-қурилиш инситутини, 2006 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2015 йилдан 2017 йилгача Наманган тумани ҳокими, 2017 йилдан эса Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган. 2020 йил март ойида Экология ва атоф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини бошқарган. 2020 йил 25 сентябрдан Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган ва ҳокимликка тайинлангач, собиқ ҳоким Хайрулла Бозоров томонидан бошланган “Наманган cити” қурилиш лойиҳасини бекор қилган.

Абдуҳамидов Акрамжон Абдувахабович молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1973 йил Янгиқўрғон туманида туғилган. 1997 йил. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

Джамалов Ғофир Орибжанович қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1974 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йил Наманган саноат-технология институтини, 2006 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2020 йилдан 2023 йилгача Наманган шаҳар ҳокими, 2020 йил Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат вазирининг ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.

Инамов Окибжон Одилжонович инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи 1984 йил Учқўрғон туманида туғилган. 2008 йил Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Ҳакимов Анваржон Ботиралиевич қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1967 йил Чортоқ туманида туғилган. 1991 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган.

Муродхужаев Ғуломжон Собитхужаевич ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари 1979 йил Янгиқўрғон туманида туғилган. 1999 йил Наманган давлат университетини, 2010 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Хатамов Жамшид Мухторович жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари1978 йил Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 1999 йил Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Якубова Динара Исаковна Наманган вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи 1970 йил Фарғона шаҳрида туғилган. 1994 йил Наманган давлат университетини тугатган.

Нуритдинов Ботир Қодирханович туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1998 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини, 2010 йили Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япониянинг Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султоновга суд ҳукми ўқилди. Унга кўра собиқ ҳоким тендер савдолари ўтказилмаган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда вилоят ҳудудидаги бир нечта ички йўлларни қуриш ишларини оғзаки кўрсатмалар билан “Наманган қурилиш дизайн савдо” МЧЖга топширган. Бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали қарийб 15,5 млрд сўм миқдордаги буджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Ундан ташқари фаолияти давомида бир қанча пулларни ўз мансабидан фойдаланган ҳолда олиб, шахсий ишларига сарфлаб юборган.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+