Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича иш судга оширилди
Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган.

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича иш судга оширилди.
Бу ҳақда Наманган вилояти судлари матбуот хизматининг маълум қилди.
Вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан 52 ёшли М.К. ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг иш юритувига келиб тушди.
Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмагани сабабли иш Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида назарда тутилган тартибда ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.





