platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз зўрланди

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинди. 

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз зўрланди

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси изоҳ берди.

​Аниқланишича, 2026 йил 28 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 2012 йилда туғилган вояга етмаган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган.

​Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

​Жиноят иши доирасида гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

​Ҳозирда жиноят иши доирасида тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

​Вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг руҳий ҳолатини тиклаш ҳамда зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида унга психологик ва юридитик хизматлар бириктирилган.

​Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари назоратига олинган, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid