platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда вояга етмаган қизга уйланиб, унга зўравонлик қилган шахс аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қизга ҳимоя ордери тақдим этилди. 

Тошкентда вояга етмаган қизга уйланиб, унга зўравонлик қилган шахс аниқланди

Тошкентнинг Олмазор туманида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси хабар қилди.

Аниқланишича, Н.М. 2025 йил 28 август куни Ч.Б. билан шаръий никоҳдан ўтиб, шу кундан буён у билан бирга яшаб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган Н.М.га нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжларини қондирган ва қизга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 5 октябрь куни Олмазор туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган Н.М. ва унинг аммаси Н.Н. билан суҳбат ўтказилди.

Ҳозирда қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида унга ҳимоя ордери расмийлаштирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid