platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда икки қизнинг онаси турмуш ўртоғини зўравонликда айблаб чиқди

Мурожаатчи аёл турмуш ўртоғи 2014 ва 2021 йилларда туғилган икки нафар қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган. Гумонланувчи ҳозирда қамоққа олинди. 

Тошкентда икки қизнинг онаси турмуш ўртоғини зўравонликда айблаб чиқди

Тошкент шаҳрида икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги видео мурожаат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мурожаатчи аёл турмуш ўртоғи 2014 ва 2021 йилларда туғилган икки нафар қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Зўравонликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Мурожаат агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси назоратига олинган.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари оилага психологик ва юридик ёрдам кўрсатишни таклиф қилган. Бироқ мурожаатчи аёл болаларнинг ҳолати ва оилавий вазиятдан келиб чиқиб, бу хизматларни ҳозирча қабул қилишни ихтиёрий равишда рад этган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid