platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Наманганда 5,6 млрд сўмлик дорилар сақланаётган яширин омбор аниқланди

Ушбу омборни фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ҳамда ишчиси бўлган ака-укалар ташкил қилган. 

Наманганда 5,6 млрд сўмлик дорилар сақланаётган яширин омбор аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Уйчи туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ҳамда ишчиси бўлган 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука томонидан нотурар бино ертўласида ташкил этилган яширин омбор фош этилди.

Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этувчи 412 турдаги жами 67 923 бирликдаги дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid