platina.uz

Наманганда йирик миқдорда ҳужжатсиз дори-дармонлар партияси аниқланди

Омборхоналарда 1,2 млрд. сўмлик ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган бўлган. 

Жамият
27 июль, 13:23
Наманганда йирик миқдорда ҳужжатсиз дори-дармонлар партияси аниқланди

Наманганда ҳужжатсиз дори-дармонларнинг йирик партияси аниқланди.

Наманган вилоятида 1,2 млрд. сўмлик тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхоналар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.П. Наманган шаҳридаги “Лола” ҳамда “Озод” МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та товарлар сақлаш омборини ижарага олиб, ушбу омборхоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+