platina.uz

Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарияти

Ҳоким Эркинжон Турдимов ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик ҳақиқат?

Жамият
11 октябрь, 19:42

Эркинжон Турдимов 2018 йилнинг июлида коррупция можароси доирасида ишдан олинган Туроб Жўраев ўрнига Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Ва 2019 йил январ ойида расман вилоят ҳокими бўлган.

Турдимов Эркинжон Оқбутаевич – 1969 йил Қўшработ туманида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Сирдарё филиалида қарз-режа бўлими мутахассиси сифатида бошлаган.

2000-2008 йилларда Хатирчи тумани ҳокими, 2008йилда бир муддат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари; 2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими, 2016-2018 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2023 йилда полковник унвони берилган.

Эркинжон Турдимов ҳақидаги миш-мишлар, афсонага айланган гап-сўзлар ҳақида батафсил юқоридаги видеода кўриш мумкин.

Ҳоким ўринбосарлари

Абилов Феруз Неъматуллаевич – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари. У 1957 йил Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Қобилов Рустам Ражаббоевич – ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи. У Тойлоқ туманида туғилган. Самарқанд давлат университетида бакалавр ва магистрлик даражаларида ўқиган.

Шукуров Акмал Ғайратович – ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1974 йил Пайариқ туманида туғилган. Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини ҳамда Ўзбекистон банк ва молия академиясини тамомлаган.

Хамраев Ойбек Неъматович – ҳоким ўринбосари – инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи. У 1984 йилда Бухоро туманида туғилган. 2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2012 йилда Япония Сиёсий тадқиқотлар институти(магистратура)ни тамомлаган.

Худойбердиев Шунқор Фармонович – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари. 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тугатган.

Тўхтаев Хусен Мирзаевич – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1986 йил 30 июлда Оқдарё туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Қодиров Баходир Рахимович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари 1976 йил Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган.

Хайдаров Жамшид Темурович – ҳокимнинг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари. У 1975 йил Ургут туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Рахманова Зебинисо Пўлатовна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи. Самарқанд давлат университетининг бакалар ва магистрлик даражаларини тугатган.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Жиззах вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+