platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган ўқувчилар ушланди

Ўқувчилар ижарага олинган Malibu-2 автомобилида Иштихон тумани кўчаларида ҳаракатланиб, ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган. Ходимни ҳақорат қилиб, уни обрўсизлантирувчи видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. 

Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган ўқувчилар ушланди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Техникум ўқувчилари ижарага олинган Malibu-2 автомобилида Иштихон тумани кўчаларида ҳаракатланиб, ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган. Шунингдек, улар ходимни ҳақорат қилиб, уни обрўсизлантирувчи видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

ЙҲХБ эълон қилган видеода ўқувчилардан бири автомобилни 1,2 млн сўмга ижарага олганини ва ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаганини айтган.

Яна бир ўқувчи эса ЙПХ ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмай, қочиб кетганини ва уларни ҳақорат қилганини билдирган.

Ўрганишлар давомида қоидабузарликларни содир этган шахслар Каттақўрғон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари экани аниқланган.

Шундан сўнг ҳолат ўқувчилар таҳсил олаётган таълим муассасасида танқидий муҳокама қилинган.

Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ички ишлар бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid