platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Аёлимдан узр сўрасам қарзимдан воз кечади деб ўйладим": алимент тўламаган эркак 15 суткага қамалди

МИБ томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаронинг алимент тўловлари бўйича қарздорлиги 85,5 млн сўмни ташкил этгани аниқланди. 

"Аёлимдан узр сўрасам қарзимдан воз кечади деб ўйладим": алимент тўламаган эркак 15 суткага қамалди

Самарқанд шаҳрида алимент тўлаш мажбуриятини бажармаган фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати Platina.uzʼга маълум қилди.

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро А.Д.нинг алимент тўловлари бўйича қарздорлиги 85 525 712 сўмни ташкил этгани аниқланди.

Қарздорнинг суд залида билдирган гапи эса эътиборни тортди:

"Мен суд залида аёлимдан узр сўрасам, қарзимдан воз кечади, деб қўрқмасдан боргандим", — деди у.

Бироқ алимент мажбурияти шунчаки узр сўраш билан бартараф этилмайди.

Тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаро А.Д.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid