Жиззах вилояти ҳокимлиги раҳбарияти

Непотизм урчиган ва бюджет пулларини аямасдан ишлатадиган ҳокимиятни кимлар бошқаряпти?

Жамият
24 сентябрь, 19:55

Ҳоким Салиев Эргаш Алибекович 1956 йил 17 июлда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 2005 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Меҳнат фаолиятини Тошкент политехника университетида ассистентликдан бошлаган. Жиззах давлат политехника институти ректори лавозимида ҳам ишлаган ва ундан ташқари вилоятнинг Пахтакор, сўнгра Арнасой туманларида ҳоким вазифасини бажарган. 2017йилдан буён Жиззах вилоятига раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Ҳоким ўринбосарлари

Мустанов Абдували Саидович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 2021 йил бу лавозимга тайинланишдан олдин Фориш тумани ҳокими вазифасида бўлган.

Ҳасанов Ҳамиджон Алишер ўғли – ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича ўринбосари 1992 йил Жиззах туманида таваллуд топган. Жиззах политехника институтини тамомлаган. 

Комилов Иброхимжон Нурмахаммадович – ҳоким ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Фарғона давлат университетини тамомлаган. 2024 йил феврал ойидан бошлаб шу вазифада ишлаб келмоқда. 

Ашурматов Ойбек Шодмонқулович – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 2010йилдан 2016 йилгача Сирдарё вилояти ҳокими бўлган. 2019 йил бу вазифага келгунига қадар Зарбдор тумани ҳокими сифатида ишлаган. 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 

Савурбаев Акмал Абдумўминович – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари. 1988 йил Ғаллаорол туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети,Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Ахмаджонов Латибжон Эргашевич – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари. 1973йил Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Мухторова Назира Абдусатторовна – ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 1966йилда Шароф Рашидов туманида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институти, Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган. 

Шукуруллаев Сардор Шухратович – ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари 1991 йилда туғилган. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+