platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Эркинжон Турдимовга вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиш ваколати берилди

Мазкур ваколат истисно тариқасидан 2027 йил февралгача тақдим этилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти бўйича Президент қарорида айтилади.  

Эркинжон Турдимовга вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиш ваколати берилди

“Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Вазирликда аутсорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:

- аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш мақсадида “Call-марказ”;

- аҳоли ҳамда таълим ва илм-фан тизими ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, таълим хизматлари сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими.

Таълим ва илм-фан вазири ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

Вазирлик ҳайъати вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Вазирга истисно тариқасида Вазирликнинг марказий аппаратига 2027 йил 1 февралга қадар ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилади.

Шунингдек:

- Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади;

- Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади;

- Вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid