platina.uz

Сардор Умрзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Жамият
2 январь, 13:22
Сардор Умрзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига (ҳозирда ушбу лавозимда Сардор Умрзоқов) қўшимча ваколатлар берилди.

"Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

- давлат ва жамият қурилиши;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+