Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти
Ҳудуд жиҳатдан катта, аммо ҳокимлар энг кам алмашган вилоятни кимлар бошқармоқда?
Ҳоким – Турсунов Нормат Тўлқинович – 1972 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. Тошкент тўқимчалик ва енгил саноат институтини ҳамда Тошкент молия институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳри Учтепа тумани солиқ инспекциясида бошлаган. Навоий вилояти ҳокимлигига тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ҳозирги ва аввалга ҳокимлар – Турсуновларга оид қизиқ факт ва бошқа ҳолатларни юқоридаги видеода кўриш мумкин.
Ҳоким ўринбосарлари
Сулаймонов Рустам Давутович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1982 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Ғаффоров Элбек Истамович – ҳоким ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси раҳбари 1989 йил 16 майда Хатирчи туманида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр босқичини тамомлаган.
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1987 йил Қизилтепа туманида туғилган. Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган.
Мардонов Элёр Ирдонович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 1983йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Тошкент автомобил ва йўллар институтининг бакалавр босқичини, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби магистратура бўлимини тугатган.
Камолов Эркин Шамсиддинович – ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1987 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Тошкент автомобил ва йўллар институтини тугатган.
Ҳикматов Санятилло Нусратович – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1967 йил Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Мирзаев Садулла Мирзаевич – ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм бошқармаси бошлиғи 1997 йил Нурота туманида туғилган. Самарқанд давлат университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.
Мамадиярова Малика Таджиевна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи 1984 йил Навоий туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институтини, Давлат бошқаруви академиясини тугатган.
Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.