platina.uz

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти

Ўз стипендияси, ўз "блогерлар" жамоасини ташкил қилган, президентдан ҳайфсан олган ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳақида нималарни биламиз?

Жамият
13 соат аввал

Азимов Муроджон Бердиалиевич 2021 йил 18 ноябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими. У 1976 йил16 мартда Китоб туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қарши шаҳар прокуратурасида иш ўрганувчи сифатида бошлаган. Бухоро вилояти прокурори, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Давлат божхона қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган.

Ҳоким Муроджон Азимов 2022 йил сентябр ойидаги Президент раислигида ўтказилган туризм соҳасига бағишланган видеоселектрда Қашқадарё вилоятида туризм хизматларининг яхши йўлга қўйилмагани ва кўрсаткичи паст бўлгани сабаб ҳайфсан олган.

Ҳоким ўринбосарлари

Қодиров Алишер Абдулахатович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Самарқанд молия техникумини, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Узаков Улуғбек Юлдашевич – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1969 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тугатган. 2006 йил “Шуҳрат медали” билан тақдирланган. Меҳнат фаолияти давомида Жиззах вилояти ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Рустамов Олимхон Бакиевич – ҳоким ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи 1966 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 2016-2017 йилларда “Ўзбекнефтгаз” раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлган.

Қобилов Анвар Эшпўлатович – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1979 йил Китоб туманида туғилган. Тошкент автомобил ва йўллар институти бакалавр ва магистратура даражаларини, Хитойнинг Жонгнан иқтисодиёт ва ҳуқуқ университети ҳамда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Азизов Муродулло Ғаниевич – ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1971 йил Қамаши туманида туғилган. Тошкент молия институтини тугатган.

Арзикулов Илҳомжон Низомиддинович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 1981 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тугатган. “Жасорат” медали билан тақдирланган. Узоқ йиллар Қашқадарё вилоятида ҳарбий қисм хизматчиси вазифасида бўлиб келган.

Аминова Зиёда Аслоновна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 1978 йил Касби туманида туғилган. Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Закиров Алишер Исамиддинович – ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари 1976 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Тошкент давлат иқтисодиёт университетлари, Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У ҳозирги вазифасигача Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Жиззах вилояти ҳокимлиги


Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+