Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти
Парламент бошқарув шаклидаги Қорақалпоғистон ўз Конституцияси, байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
Қорақалпоғистон ҳудуди катталиги жиҳатдан Ўзбекистон вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради. Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен республикадир. У ўз Конституцияси, байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Қорақалпоғистоннинг Конституцияси ва қонунлари Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шу асосда амал қилади.
Республикада умумий раҳбарлик Жўқорғи Кенгес раиси – Қорақалпоғистон Республикаси парламенти томонидан амалга оширилади.
Жўқорғи Кенгес раиси – Оринбаев Аманбай Тлеубаевич 1979 йил Кегейли туманида туғилган. Ички ишлар вазирлиги академияси, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
Аманбай Оринбаев “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. У меҳнат фаолиятини Кегейли тумани қурилиш-монтаж бошқармаси ишчиси сифатида бошлаган. Ҳозирги вазифасига тайинланмасдан олдин бир муддат Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири бўлган ва 2022 йил 26 августда Жўқорғи Кенгес раиси этиб тайинланган.
- Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари – Сапарбаев Рустам Турсинбаевич 1982 йил Қўнғирот туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети ва Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугатган.
- Эрманов Фарход Уразбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси – 1958 йил Амударё туманида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти; Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
- Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Эрлепесов Нуруллан Умирзакович.
- Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – Даулетияров Шухрат Қидирбаевич.
- Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – инвестиция ва савдо вазири Жоллибеков Владимир Бахтиярович.
- Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосар – Тешаев Шуҳрат Жўрақулович 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграг университетини тамомлаган.
- Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар – Ўтемуратов Байрам Пердебаевич 1977 йилда Қораўзак туманида туғилган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.
- Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосар – Нуразизов Раджапбай Купалбекович. Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси. “Жасорат” медали соҳиби.
- Туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосар – Туризм ва маданий мерос вазири Зарикеев Расул Полатович.
- Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Ахмедова Марям Халилаевна Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаб, 21 йил давомида ўқитувчилик соҳасида фаолият олиб борган.
Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.