platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди

Айни пайтда янги газни истеъмолчиларга етказиб бериш учун ер усти саноат майдончаларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди

Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Ғарбий Қуйи Сургил” конида жойлашган 19-сонли баҳолаш-ишлатиш қудуғида "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари мураккаб геологик шароитларга қарамай, муваффақиятли якунланди.

"Ўзбекгеофизика" МЧЖ томонидан ўтказилган синовлар натижасида 4 588–4 708 метр чуқурлик оралиғидаги истиқболли қатламлардан юқори босим остида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг кунлик дибети 400–500 минг куб метрни ташкил этди.

Айни пайтда янги газни истеъмолчиларга етказиб бериш учун ер усти саноат майдончаларини технологик жиҳозлаш, газ узатиш қувурлари ва тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, қудуқни ишга туширишдан олдинги якуний гидродинамик тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи бошида ҳам Қорақалпоғистонда газконденсатли кон очилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid