platina.uz
Сиёсат

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берилди

Оринбаевнинг ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш ва бошқа хизматлари эътироф этилди. 

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берилди

Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга генерал-майор унвони берди.

Келаси йили қорақалпоқ халкининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудига 200 йил тўлади.

​Президентимиз шоирнинг “Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун, ўзим дема ғамхўрлик қил халқ учун” деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлади.

​Улуғ зиёлиларнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, рақамлаштириш, асраб-авайлаш ва халқимизга, айниқса, ёшларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

​Келгуси йили Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини мамлакатимизда муносиб нишонлаш таклифи билдирилди.

​Мутасаддиларга бир ойда кенг қамровли дастур ишлаб чиқиб, уни амалга оширишни бошлаш топширилди.

​Ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди, Қорақалпоғистон фаоллари билан мулоқот қилинди.

​Йиғилиш якунида ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевга Президентимиз томонидан "генерал-майор" махсус унвони берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid