Хоразм вилояти ҳокимлиги раҳбарияти
Ҳозирги ҳокими журналистни қаматгани, эскиси эса аҳолини норози қилгани билан тилга тушган вилоятни кимлар бошқаряпти?
Ҳоким Жўрабек 1981 йилда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У бунгача Қўшкўпир тумани ва Боғот тумани ҳокими сифатида фаолият юритган. 2022 йил декабр ойида Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ҳамда 2023 йилнинг март ойида расман ҳоким бўлган.
Ҳоким ўринбосарлари
Ачилов Муроджон Азаматович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи 1980 йилда Урганчда туғилган. Урганч давлат университетини, Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
Машарипов Ўктам Рустамович – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1959 йил Янгиариқ туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тугатган.
Давлетов Анвар Кенжаевич – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Мутахассислиги – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
Саидов Ботир Озодович – ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи 1975 йил Боғот туманида туғилган. Урганч давлат университети, Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Салаев Санъатбек Камилович – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1973 йил Хивада туғилган. Урганч давлат унверситети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Умурзаков Махмуджон Рахимович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 1980 йил Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Бекчанов Сирож Бозор ўғли – ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1990 йил Хонқа туманида туғилган. Урганч давлат университетини тамомлаган.
Кутлимуратова Нигора Машариповна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи. У 1970 йилда Ҳазорасп туманида туғилган. Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.
Бошқа тафсилотлар юқоридаги видеолавҳада.
Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.