platina.uz

Шавкат Умрзоқов ободонлаштиришга пул ажратди

Марказий авария диспетчерлик хизматига 1,6 млрд. сўм берилади. 

Жамият
28 ноябрь 2023 йил
Шавкат Умрзоқов ободонлаштиришга пул ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан маҳаллий бюджетдан Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларга 3 млрд. 152 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ушбу маблағ кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш харажатлари, шунингдек, ёнилғи маҳсулотлари нархи ошганини инобатга олган ҳолда ажратилган.

Маълумотларга кўра, Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига 166 млн. сўм, Марказий авария диспетчерлик хизматига 1,6 млрд. сўм, Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига 1 млрд. 248 млн. сўм ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Умрзоқов 2 та алоҳида лойиҳага давлат бюджетидан жами 3 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+