Тошкент ҳокими 3 млрд.дан ортиқ пул сарфлади
Шавкат Умрзоқов 2 та алоҳида лойиҳага давлат бюджетидан жами 3 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратди.
Иқтисод
14 август 2023 йил
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 2 та алоҳида лойиҳага давлат бюджетидан жами 3 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратди.
Хусусан, “Тошкент Инвест компанияси” АЖ ва “Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси” томонидан тегишли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида стратегик консталтинг компаниясини жалб қилиш харажатлари учун 150 минг доллар эквивалентида маблағ ажратилган.
Шунингдек, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари бўйича аниқланган энг муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун Бектемир тумани ҳокимиятига бюджетдан 1,5 млрд. сўм пул сарфланиши белгиланган.