platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz

Сўнгги янгиликлар

Илк бор ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти этиб сайланди
Жамият

Илк бор ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти этиб сайланди

Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё тарихида илк бор Шаҳло Турдиқулова Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти этиб сайланди. Бутунжаҳон фанлар академияси 112 мамлакатнинг етакчи тадқиқотчиларини, жумладан, Нобел мукофоти лауреатларини бирлаштиради. 

Кино хизматлари жамланган "Ўзбекфильм кино шаҳарчаси" ташкил этилади
Маданият

Кино хизматлари жамланган "Ўзбекфильм кино шаҳарчаси" ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари киноижодкорлар учун яна бир ташаббусни маълум қилди. Қуйи Чирчиқ туманидаги "Кўҳинур" сиҳатгоҳи тўлиғича уларнинг ихтиёрига берилади. Чилонзор кўчасининг бир қисмига "Ўзбекфильм" номини бериш таклиф қилинди.

Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси — Янги Тошкентдан хонадон берилди
Маданият

Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси — Янги Тошкентдан хонадон берилди

“Абдуллажон”, “Осмондаги болалар”, “Кичкина табиб” каби машҳур филмлари билан томошабинлар меҳрини қозонган таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан уч хонали уй Президент томонидан совға қилинди.

Президент: миллий фильмлар томошабин талабига жавоб бермаяпти
Маданият

Президент: миллий фильмлар томошабин талабига жавоб бермаяпти

"Томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий филмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!" – деди давлат раҳбари. Фильмларни ишлаб чиқаришдан уни томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир – дистрибуция шаклланмагани қайд этилди. 

Эскидан қолган “госзаказ” замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётгани қайд этилди
Маданият

Эскидан қолган “госзаказ” замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётгани қайд этилди

Бир вақтнинг ўзида битта режиссёрга олтитагача, бир муаллифга еттитагача лойиҳа бириктирилган. Буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имконини чеклаган. Оқибатда кучли сценарий ва сифатли фильм яратиш ўрнига топшириқни тезроқ “ёпиш” асосий мезон бўлиб қолган. 

Президент “Ўзбекфильм”да киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда
Маданият

Президент “Ўзбекфильм”да киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда

Мамлакатимиз етакчиси ўн йил олдин “Ўзбекфильм” киностудияси қандай аҳволда бўлганини ёдга олди. Ислоҳотларнинг илк кунларидан студияни тиклаш ва ижодкорлар учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. 2016 йилда фильмлар олиш учун давлат бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилнинг ўзида 218 миллиард сўм берилди.

Си Цзинпин ҳокимиятдаги тўртинчи муддатга тайёрланмоқда: Хитойда сиёсий тозалашлар нега кучаймоқда?
Таҳлил

Си Цзинпин ҳокимиятдаги тўртинчи муддатга тайёрланмоқда: Хитойда сиёсий тозалашлар нега кучаймоқда?

Хитой раҳбари Си Цзинпин 2027 йилда Коммунистик партия етакчиси сифатидаги тўртинчи муддатини қўлга киритишга тайёрланмоқда. Қурултой арафасида коррупцияга қарши текширувлар кучайиб, юқори мартабали амалдорлар ва ҳарбий раҳбарлар ҳам тергов нишонига айланмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу компания нафақат коррупцияга қарши кураш, балки партия устидан назоратни мустаҳкамлаш ва амалдорларнинг раҳбарга садоқатини таъминлаш воситаси ҳамдир.

ЕХҲТ вакили Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этди
Жамият

ЕХҲТ вакили Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этди

Журналистлар уюшмаси делегацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили, элчи Ян Браату Вена шаҳрида учрашув ўтказди. 

Махсус комиссия рейдларни давом эттирмоқда
Жамият

Махсус комиссия рейдларни давом эттирмоқда

Тошкент вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан навбатдаги тунги рейд тадбирлари ташкил этилди. Рейд давомида Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бири ҳеч қандай экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқиб, атмосферани ифлослантираётганлиги аниқланди.

IFCB «Iman Invest» билан ҳамкорликни тўхтатди: компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасида можаро
Жамият

IFCB «Iman Invest» билан ҳамкорликни тўхтатди: компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасида можаро

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) 25 октябрь куни «Iman Invest» билан барча ҳамкорликни зудлик билан ва бутунлай тўхтатганини эълон қилди. Кенгаш ўтказган текширувда инвесторлар маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиддий қоидабузарликлар аниқлангани билдирилган. «Iman» асосчиси Рустам Раҳматов айбловларни рад этиб, аудитор Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик хизмат ҳақлари ва компания акцияларидан улуш сўралиши ортидан келиб чиққанини айтмоқда. Усмон эса бу баёнотларни туҳмат деб атаб, ўз даъволарини тасдиқловчи ҳужжатлар борлигини маълум қилди.

Қатар Амири Ўзбекистонга келди
Сиёсат

Қатар Амири Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябр куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қатар давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. 

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди
Жамият

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш “носоғлом” ва “жуда носоғлом” тоифаларига мос келди. Мутахассислар бу ҳолатни шамолнинг кучсизлиги, ҳарорат инверсияси ва ҳаво алмашинувининг чекланиши билан изоҳламоқда. 

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid