Махсус комиссия рейдларни давом эттирмоқда
Тошкент вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан навбатдаги тунги рейд тадбирлари ташкил этилди. Рейд давомида Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бири ҳеч қандай экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқиб, атмосферани ифлослантираётганлиги аниқланди.

Айни дамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва ҳудудий бош бошқармалар Экополиция ходимлари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан навбатдаги тунги рейд тадбирлари ташкил этилди. Рейд давомида Тошкент тумани ҳудудида жойлашган иссиқхоналардан бири ҳеч қандай экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда кўмир ёқиб, атмосферани ифлослантираётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан қонунда кўрсатилган тартибда чора кўрилди ҳамда бартараф этилди.
Маълумот учун, 23–24 октябрь кунлари Тошкент вилоятидаги 46 та ва Тошкент шаҳридаги 16 та иссиқхона ўрганилди. Ўрганиш давомида "Ҳасанбой" маҳалласидаги иссиқхоналардан бирида чанг-газ тозалаш ускуналарисиз кўмир ёқиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарга жарима қўлланилди ва иссиқхона фаолияти тўхтатилди.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.





