platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 600 тупга яқин дарахт ноқонуний қўпориб ташланди

Махсус техникалар ёрдамида тупроқ остида қолган дарахтлар чиқариб олиниб, табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Унга кўра, қонунбузарлик натижасида жами 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди. 

Тошкент вилоятида 600 тупга яқин дарахт ноқонуний қўпориб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида дарахтлар қўпориб ташланганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва Бўстонлиқ туман бўлими Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида "Ғазалкент" МФЙ ҳудудда “Й.Д.” МЧЖ томонидан 2 гектар ер майдонида жами 586 туп (шундан қимматбаҳо 9 туп дўлана, 3 туп арча, кам қимматли 3 туп тоғ олчаси, 571 туп учқат) дарахт ноқонуний равишда илдиз қисми билан қўпориб ташланганлиги аниқланди.

Тошкент вилоятида 600 тупга яқин дарахт ноқонуний қўпориб ташланди

Таъкидлаш жоизки, ҳолат юзасидан тадбиркорга бир неча бор мурожаат қилинган. Аммо тадбиркор қонуний талабга бўйсунмай, қаршилик кўрсатишга уринган.

Айни дамда Экополиция томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйилди. Махсус техникалар ёрдамида тупроқ остида қолган дарахтлар чиқариб олиниб, табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Унга кўра, қонунбузарлик натижасида жами 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid