platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Марказий Осиёнинг ноёб табиий мероси ягона Қизил китобда жамланади

Марказий Осиёдаги кўплаб ноёб ва эндемик ўсимлик ҳамда ҳайвон турларининг яшаш ҳудудлари бир давлат чегараси билан чекланмайди. Шу боис уларни самарали муҳофаза қилиш учун минтақа давлатларининг илмий салоҳияти, маълумотлари ва тажрибасини бирлаштириш муҳим.

Марказий Осиёнинг ноёб табиий мероси ягона Қизил китобда жамланади

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN), соҳага оид институтлар ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигида "Green University"да "Марказий Осиё Қизил китоби"ни тайёрлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Экология қўмитаси масъуллари, олимлар, халқаро экспертлар, илмий муассасалар вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. Тадбирда нутқ сўзлаган Экология қўмитаси департамент раҳбари Баҳром Холхўжаев "Марказий Осиё Қизил китоби"ни яратиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил апрель ойида Остона шаҳридаги Минтақавий экологик саммитда илгари сурилганлигини, бу нафақат янги нашр тайёрлаш, балки беш мамлакат олимларининг билим ва кузатувларини бир мақсадга йўналтириш имкониятини яратишини таъкидлади.

"Мазкур ташаббуснинг халқаро аҳамияти ҳам бор. Хусусан, 2022 йилда қабул қилинган Кунмин–Монреал глобал биохилма-хиллик дастурининг 4-мақсади турларнинг инсон фаолияти туфайли йўқолиб кетишининг олдини олиш ва хавф остидаги турларни тиклашга қаратилган. "Марказий Осиё Қизил китоби" ушбу мақсадга эришиш учун зарур бўлган илмий баҳолаш ва муҳофаза устуворликларини белгилашга ёрдам беради", — деди Баҳром Холхўжаев.

IUCN вакили Анна Белоусова эса китобни тайёрлашда ўзбекистонлик олимларнинг аҳамияти катта эканлигини қайд этди.

"Ҳамкасбларимиз мамлакатимизга хос эндемик турларни халқаро миқёсда эътироф этиш ва уларни IUCNнинг Қизил рўйхатига киритиш борасида катта иш олиб бормоқда. Бу жуда муҳим, чунки гап ноёб турлар ҳақида кетмоқда. Уларни асраб-авайлаш нафақат муайян ҳудуд, балки бутун Ер сайёраси табиатини муҳофаза қилиш учун ҳам катта аҳамиятга эга", — деди у.

Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёдаги кўплаб ноёб ва эндемик ўсимлик ҳамда ҳайвон турларининг яшаш ҳудудлари бир давлат чегараси билан чекланмайди. Шу боис уларни самарали муҳофаза қилиш учун минтақа давлатларининг илмий салоҳияти, маълумотлари ва тажрибасини бирлаштириш муҳим.

Семинар доирасида турларни баҳолаш, уларга таҳдид даражасини аниқлаш, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхати мезонлари ва минтақавий баҳолаш методологияси ўрганилди.

Энг муҳими, семинар натижалари келгусида турлар бўйича илмий маълумотларни умумлаштириш, асосланган хулосалар тайёрлаш ва Марказий Осиё давлатлари экспертлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid