platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ҳаво сифатини яхшилашга доир энг муҳим янгиликлар эълон қилинди

Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилди. Наманганда эса чанг-газ тозалаш фильтрлари билан жиҳозланмаган корхона фаолияти тўхтатилди. 

Ҳаво сифатини яхшилашга доир энг муҳим янгиликлар эълон қилинди

Ҳаво сифатини яхшилашга доир энг муҳим янгиликлар эълон қилинди.

Чанг-газ тозалаш фильтрлари билан жиҳозланмаган корхона фаолияти тўхтатилди. Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармасига Наманган шаҳри Давлатобод тумани “Порлоқ” маҳалласи аҳолиси томонидан совун ишлаб чиқариш цехидан тарқалаётган ёқимсиз ҳид юзасидан мурожаат келиб тушди.

Нега куз ва қиш фаолларида ҳаво сифати ёмонлашади?Финляндия метеорология институти Ҳаво сифати ва энергетика масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Катя Ловен куз ва қиш фаолларида ҳаво сифати ёмонлашишига сабаб бўладиган икки асосий омилга тўхталиб ўтди.

Мутахассис глобал иқлим ўзгариши ҳаво ифлосланишига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди. Япониянинг Киото университети доценти, др. Тимур Хожаназаров куз-қиш мавсумида Марказий Осиёда, хусусан, Тошкентда ҳаво ифлосланиши сабабларига тўхталиб ўтди.

Ҳаво сифатини ўрганиш учун янги термал-оптик углерод анализатори ишга туширилди.

Замонавий ускуна ҳаводаги заррачалар таркибида мавжуд бўлган органик ва элементар углерод миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Бу эса ҳаво таркибини илмий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Афсуски, куз фасли келиши билан айрим ҳудудларда қуруқ ўсимликларни ёқиш ҳолатлари кўпаймоқда. Кўпчилик буни одатий ҳол деб қабул қилади. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, ҳатто бир неча сония давомида барглар, шох-шаббалар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида ҳам атмосфера ҳавосига инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли моддалар ажралиб чиқади.

Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилди.

Иқлим ўзгариши ва метеорологик шароитлар Марказий Осиёда ҳаво сифатига қандай таъсир кўрсатади?Австралиянинг Жеймс Кук университети профессори доктор Бен Жариҳани ҳаво сифати нима сабабдан ўзгариши, айниқса, Марказий Осиёда турли фаслларда ҳаво сифати қандай ўзгаришига эътибор қаратди.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда. Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифатини яхшилаш ҳамда “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкентда фильтри носоз иссиқхона фаолияти тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида куз мавсумида барг-хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқишнинг олдини олиш, ўтказилган профилактикалар ҳамда жавобгарлик чоралари мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid