platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Журналистика бўйича Экологик кенгашнинг маҳорат мактаби ташкил этилди

Ҳудудий журналистларни ҳам жалб этиш орқали жамоани кенгайтириш, ҳар ой амалга оширилган ишлар юзасидан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиб боришга келишиб олинди.

Журналистика бўйича Экологик кенгашнинг маҳорат мактаби ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Экологик кенгашининг маҳорат мактаби очилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрибону Имомова, Уюшманинг Экологик кенгаши раҳбари Наргис Қосимова, Хавфли чиқиндиларни бошқариш дирекцияси ходимлари, шунингдек, журналистлар, блогерлар, волонтёрлар, талаба-ёшлар, турли оммавий ахборот воситалари ва нашрлар вакиллари иштирок этди.

Журналистика бўйича Экологик кенгашнинг маҳорат мактаби ташкил этилди

Учрашув давомида экологик мавзуларни интернет нашрлари, газета ва журналлар, радио ҳамда телевидение орқали кенг ёритиш, соҳа олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда тадбирлар ҳамда пресс-турлар ташкил этиш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Муҳокамалар якунида иштирокчиларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида алоқа маълумотлари алмашилди ва махсус Telegram гуруҳи ташкил этилди. Шунингдек, ҳудудий журналистларни ҳам жалб этиш орқали жамоани кенгайтириш, ҳар ой амалга оширилган ишлар юзасидан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиб боришга келишиб олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid