"Таҳлилнома" кўрсатуви бошловчиси Озод Ҳамидхўжаев вафот этди
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар “Ўзбекистон” телеканалида “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.

Таниқли журналист, “Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди.
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар “Ўзбекистон” телеканалида “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
2017 йил май ойида янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган.





