Ўзбекистонда тозалик бўйича долзарб икки ойликка старт берилди
Президент фармонига кўра, 1 октябрдан маҳаллалар, кўчалар, йўллар, ариқлар, каналлар, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойлари чиқиндилардан тозаланмоқда, ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилмоқда, ҳудудлар ободонлаштирилмоқда, дарахт ва буталар парвариш қилинмоқда.

“Тозалик ва озодалик” долзарб икки ойлигига старт берилди.
Айни дамда Республика бўйича “Тозалик ва озодалик” долзарб икки ойлиги ўтказилмоқда. Президент фармонига кўра, 1 октябрдан маҳаллалар, кўчалар, йўллар, ариқлар, каналлар, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойлари чиқиндилардан тозаланмоқда, ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилмоқда, ҳудудлар ободонлаштирилмоқда, дарахт ва буталар парвариш қилинмоқда.



Шунингдек, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, махсус техникалар фаолиятини кучайтириш, санитария ҳолатини яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва экологик тарғибот тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида бугунга қадар 229 дан ортиқ техника жалб қилиниб, 139 та МФЙ чиқиндилардан тозаланди ва жами 9090 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. Андижон вилоятида эса 330 дан ортиқ техника жалб қилиниб, 230 дан ортиқ МФЙ жами Жами 23 671 тонна чиқиндидан тозаланди. Самарқанд вилоятида 440 дан ортиқ техника жалб қилиниб, 319 та МФЙ тозаланди ҳамда 23125 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. Тошкент шаҳрида 261 та техника жалб қилиниб, 228 та МФЙ жами 47942 тонна чиқиндидан тозаланди. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам тозалик-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қолаверса, ойлик доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш учун кўчат экиладиган жойлар аниқланиб, ер майдонларини тайёрланмоқда.
Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми учун 10 миллион 597 минг туп кўчат ва буталар захираси яратилди. Яшил ҳудудларда узунлиги 191 500 метр суғориш тизимлари мавжуд. Бундан ташқари, Бухоро вилояти Вобкент туманининг Паноб МФЙ ҳамда Жондор тумани ҳудудларида кўчат экиладиган майдонларда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Жондор туманида кўчатхона фаолияти ўрганилиб, кўчатларни суғориш учун қудуқ қазилди ва кўчатларни парваришлаш мақсадида мулчалаш ҳамда компостлаш ишлари амалга оширилди.
“Тозалик ва озодалик” долзарб икки ойлиги доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.





