platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси — Янги Тошкентдан хонадон берилди

“Абдуллажон”, “Осмондаги болалар”, “Кичкина табиб” каби машҳур филмлари билан томошабинлар меҳрини қозонган таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан уч хонали уй Президент томонидан совға қилинди.

Зулфиқор Мусоқовга Президент совғаси — Янги Тошкентдан хонадон берилди

Бугун, 26 октябр куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган маросимда режиссёрга “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасидаги 88 квадрат метр майдонга эга хонадон калити топширилди. Калитни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Олим Давлатович Давлатов тақдим этди.

Ушбу совға режиссёрнинг ўзбек кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси ва кўп йиллик ижодий меҳнатига билдирилган эътироф бўлди.

Маълумот учун, Зулфиқор Мусоқов 1989 йилдан буён кино соҳасида фаолият юритиб келмоқда. У режиссёр ва ссенарий муаллифи сифатида кўплаб филмлар яратиб, миллий кино ривожига ҳисса қўшган.

Ижодкорнинг хизматлари аввал ҳам давлат томонидан эътироф этилган. Хусусан, у 2006 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонига сазовор бўлган. Шунингдек, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid