Шахмат олимпиадаси чемпионлари уй-жой ва автомобил билан тақдирланади
Парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсел Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайниддиновга ҳам уй-жой ва автомобил берилади. Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермухаммадов автомобил билан мукофотланади. "Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади", – деди давлат раҳбари.

Президентимиз шахмат ва парашахмат олимпиадаларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилганини маълум қилди. Унга мувофиқ, чемпионлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов уй-жой ва автомобил билан тақдирланади.
Парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсел Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайниддиновга ҳам уй-жой ва автомобил берилади. Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермухаммадов автомобил билан мукофотланади.
Олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчи 200 минг доллар, уларнинг мураббийлари 50 минг доллар миқдорида пул мукофоти олади. Бронза медальини қўлга киритган ҳар бир парашахматчига 50 минг доллар, уларнинг мураббийларига 12 минг 500 доллардан берилади.
– Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади, – деди давлатимиз раҳбари.
Шу тариқа ғолиб ва совриндорларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда.




