platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар сони ошкор қилинди

Қурилиш вазири Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда умумий ноқонуний қурилиш объектлари сонини кўп қаватли уйлар сони сифатида келтириб юборган. Вазир ушбу хатолик учун узр сўради.

Тошкентда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар сони ошкор қилинди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкентдаги ноқонуний қурилишлар сонига оид маълумотни аниқлаштирди.

Расмий тушунтиришга кўра, пойтахтда 320 дан ортиқ ноқонуний қурилиш объекти аниқланган. Бу кўрсаткичга якка тартибдаги хонадонлар, дўконлар, киосклар, павильонлар ва бошқа иншоотлар ҳам киради.

Ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар сони эса 61 тани ташкил этади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда аввалги жавобда умумий қурилиш объектлари сонини кўп қаватли уйлар сони сифатида келтириб юборган. Вазир ушбу хатолик учун узр сўраган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid