Тошкентда иккиламчи уй бозорида нархлар қимматлади
Нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий этилиши апрел-май ойларида нархларда кескин ўзгариш келтириб чиқармади. Якуний таъсирни баҳолаш учун 2026 йилнинг 2–3-чоракларидаги динамика муҳим бўлади.

Тошкент уй-жой бозори бўйича янги таҳлил эълон қилинди. Унга кўра, иккиламчи бозорда деярли барча сегментларда йиллик нархларнинг ўсиши кузатилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар нархи ва бозор фаоллиги таҳлил қилинди.
Уй-жой бозорида кичик ва ўрта хонали сегментларда нарх нисбатан барқарор сақланмоқда. Аммо 4+ хонали хонадонларда ойлик нархлар пасайиши кузатилди.
Бирламчи бозорда нархларнинг ойлик ўзгариши:
3 хонали — +2,7%
1 хонали — +1,1%
2 хонали — −1,1%
4+ хонали — −1,5%
Иккиламчи бозорда нархларнинг ойлик ўзгариши
1 хонали — +5,8%
2 хонали — +0,6%
3 хонали — +0,5%
4+ хонали — −1,5%
Марказга яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйлар нархи юқорилигича қолмоқда.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар бўйича 1 м² учун ўртача таклиф нархлари туманлар кесимида фарқланмоқда:
Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек: $1298 -$2162,
Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яшнабод: $1188-$1928,
Учтепа, Олмозор, Сирғали: $909-$1400.
Таъмир турига ва ҳудудига кўра хонадонларнинг ўртача 1 м2 нархлари ўртасидаги фарқ турлича шаклланмоқда:
Тўлиқ таъмирланган:
Бирламчи бозорда:
Миробод — $2 137/м²
Сирғали — $1070/м²
2,0 баравар тафовут
Иккиламчи бозорда:
Миробод — $1 853/м²
Сирғали — $984/м²
1,9 баравар тафовут
Ўрта таъмирланган:
Бирламчи бозорда:
Миробод — $2 122/м²
Учтепа — $1037/м²
2,0 баравар тафовут
Иккиламчи бозорда:
Миробод — $1 531/м²
Сирғали — $955/м²
1,6 баравар тафовут

Нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий этилиши апрел-май ойларида нархларда кескин ўзгариш келтириб чиқармади. Якуний таъсирни баҳолаш учун 2026 йилнинг 2–3-чоракларидаги динамика муҳим бўлади.

Таҳлиллар OLX.UZ очиқ эълонлари асосида тайёрланган бўлиб, ундаги нархлар таклиф нархларини акс эттиради; якуний битим нархлари бундан фарқ қилиши мумкин.
