platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Президент: миллий фильмлар томошабин талабига жавоб бермаяпти

"Томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий филмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!" – деди давлат раҳбари. Фильмларни ишлаб чиқаришдан уни томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир – дистрибуция шаклланмагани қайд этилди. 

Президент: миллий фильмлар томошабин талабига жавоб бермаяпти

Президентимиз ижтимоий тармоқлар ривожлангани учун одамлар кинотеатрга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга тўхталди. Одамлар хорижий фильмларни кинозалларни тўлдириб томоша қилаётганини қайд этди.

– Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!– деди давлатимиз раҳбари.

Сабаби фильмларни ишлаб чиқаришдан уни томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир – дистрибуция шаклланмаган.

Президентимиз киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилишини маълум қилди.

– Бўндан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади,– деди мамлакатимиз етакчиси.

Фильм ишлаб чиқаришда техник топшириқлар эмас, ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Янги молиялаштириш механизмини бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди.

Келгуси йилдан бошлаб ҳар йили «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига кўра бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid